«Барселона» ҳужумчиси Неймар Испания чемпионатининг 31-тури доирасида «Малага»га қарши ўйиндаги ҳаракати учун дисквалификация қилиниши мумкин.

Бразилиялик футболчи учрашувнинг 65-дақиқасида Диего Льорентега нисбатан қўполлиги учун майдондан четлатилганди. У 27-дақиқада вақтни чўзгани учун огоҳлантирганди, иккинчи ҳаракат учун яна сариқ карточка кўрсатилди ва икки сариқ карточка қизил карточкага айланди.

У майдонни тарк эта туриб, захира ҳакамига киноявий тарзда қарсак чалиб қўйди. Учрашув ҳаками Хесус Хиль Мансано ушбу ҳолатни қайд этган.

Агар тартиб-интизом қўмитаси спортга хос бўлмаган бу ҳаракат учун уни жазолайдиган бўлса, Неймарни икки-уч ўйинга четлатиши, ва Неймар 23 апрель куни «Реал»га қарши учрашувда қатнаша олмаслиги мумкин.

Неймарнинг «Малага»га қарши ўйиндаги қизил карточкаси унинг футболчилик фаолиятидаги 5-чиси бўлди. «Барселона» кейинги 59 ўйинда илк марта камчилик бўлиб қолди.