Artel ва Равон Моторс Рус ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолади

Технология 10 Апрель 2017 14354

Жорий йилнинг март ойи бошида Artel ва Равон Моторс Рус компаниялари ўртасида ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланди. Бу битимга кўра, General Mobile Android One телефонларни Россияга промо-акция амалга ошириш учун етказиб берилди, унга кўра, Ravon автомобилини харид қилган ҳар бир инсон General Mobile Android One телефонини совға сифатида олади. Ушбу акция Ravon автомобилларининг Россиядаги савдосини рағбатлаштиришга мўлжалланган.

Artel савдо белгиси мобил телефонларининг танланиши тасодифан эмас. Россиядаги йирик тадқиқот лабораторияларидан бирида турли брендлар телефонлари техник талаблари қатор синовлардан ўтказилди. Бу синовлар давомида General Mobile Android One телефони Россия истеъмолчилар бозори техник талабларига мос келиши тасдиқланди ва бошқа номзодлар орасидан танлаб олинди.

Лойиҳа доирасида General Mobile Android One телефони учун махсус илова ишлаб чиқилди, у ҳайдовчининг ўз автомобили билан самарали “мулоқоти”ни йўлга қўйишга мўлжалланган. Масалан, иловада ҳайдовчи учун керакли бўлган барча маълумот бўлади, улар орасида Ravon сервис марказлари манзиллари ва телефон рақамлари ҳам бор. Илова шунингдек, ҳайдовчини мойни ўзгартириш кераклиги ёки техник кўрикдан ўтиш муддати яқинлашаётгани ҳақида ҳам хабардор этиши мумкин.

Ушбу лойиҳа тажрибавий бўлиб, Россияда муваффақиятли амалга ошса, Ravon автомобиллари экспорт қилинадиган бошқа мамлакатлар, жумладан, Қозоғистон, Украина ва Озарбойжонда ҳам шундай таклиф амалга татбиқ этилиши мумкин.

Бундай ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳар икки экспортчи компания учун қизиқдир. Бундан ташқари, бундай турдаги лойиҳалар ҳар икки ишлаб чиқарувчи маҳсулотини янада оммалаштириш имконини беради. Бу эса Ўзбекистон экспорт салоҳиятига ижобий тарзда таъсир кўрсатади.

Реклама ҳуқуқи асосида.
 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар