«Эвертон» яримҳимоячиси Росс Баркли АПЛ доирасидаги «Лестер» устидан қозонилган ғалабани (4:2) нишонлаш Ливерпулдаги барлардан бирига ташриф буюрганида уни номаълум шахслардан бири калтаклади, дея хабар бермоқда The Guardian.

Манба берган хабарга кўра,воқеа 9 апрель куни содир бўлган. Вазият содир бўлган пайтда футболчи кузатув камералари тасвирига тушиб қолган. Видеоёзувга кўра, номаълум шахс Баркли билан хотиржам оҳангда гаплашиб турганида, кутилмаганда унга зарба бериб қолган. Зарба натижасида Росс мувозанатни йўқотган.

Ҳозирги вақтда маҳаллий полиция содир бўлган воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.