Фотожамланма: Венадаги Шарқ алломалари ҳайкали

Жамият 10 Апрель 2017 8012

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Венадаги биноси олдида Шарқнинг тўрт буюк алломаси ҳайкали мавжуд. Булар - Абу Али ибн Сино, Умар Ҳайём, Абу Райҳон Беруний ва Закариё Ар-Розий. 

Ёдгорлик шарқона усулдаги айвон кўринишида ишланган бўлиб, унда гўёки тўрт улуғ алломанинг суҳбат қураётгани акс этган. 

Тарихда илм-фан ривожида бу шахсларнинг тутган ўрни беқиёс, улар турли йўналишларда ўзига хос инқилобга эришгани учун ҳам инсоният тарихида ўчмас из қолдиришган. 

Абу Али ибн Сино 980 йилнинг 16 августида Бухоро яқинидаги Афшона шаҳрида таваллуд топган. У ўрта асрларнинг буюк олими, файласуфи ва табиби. Ибн Сино илм-фаннинг 29 йўналишида жами 450 илмий иш олиб борган, улардан 274 тасигина бизгача етиб келган. 

Ал-Беруний 973 йилнинг 4 октябрида Хоразмдаги Кат шаҳрида туғилган. У йирик энциклопедист-олим, мутафаккир ҳамда тарих, география, тилшунослик, астрономия, математика, механика, геодезия, минерология, фармакология, геология ва бошқа соҳалардаги кўплаб илмий изланишлар муаллифидир. Беруний ўз даврининг деярли барча илмидан бохабар бўлган. 

Умар Хайём 1048 йил 18 майда Нишопурда дунёга келган. У машҳур файласуф, математик, астроном ва шоир бўлган, алгебра фани ривожига ҳам катта ҳисса қўшган. Бутун дунё уни буюк файласуф ва шоир сифатида танийди. 

Закариё Ар-Розий 925 йиллар атрофида Теҳрон яқинидаги Рей шаҳрида таваллуд топган. У - энциклопедист-олим, шифокор, алкимёгар ва файласуф. Ар-Розийнинг кўплаб асарлари лотин тилига таржима қилинган ва Ғарбий Европа шифокорлари ҳамда алкимёгарлари орасида кенг тарқалган. Европада у Разес ва Абубатер номлари билан машҳур. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20250 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49375 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1309 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 594 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1947 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1398 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2207 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2483 Технология
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3516 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 14639 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар