Ниҳоят. Тошкентдан Душанбега рейс орадан 25 йил ўтиб тикланди

Ўзбекистон 11 Апрель 2017 16814

“Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 11 апрелдан “Тошкент-Душанбе-Тошкент» йўналиши бўйича парвозларни тиклади. Эндиликда қатнов бир ҳафтада икки бора амалга оширилади. 

Мамлакатлар ўртасидаги авиақатнов 1992 йилда, Тожикистонда фуқаролик уруши бошланганидан сўнг тўхтатиб қўйилганди. 

Ўн биринчи апрель куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг HY717 биринчи рейси соат 7:20да «Тошкент-Душанбе» йўналиши бўйича учиб кетган. 

Аввалроқ Тошкент ва Душанбе ўртасидаги биринчи рейс 4 апрель кунига режалаштирилганди, бироқ у бекор қилинди.

«Сомон Эйр» авиакомпанияси томонидан амалга ошириладиган Душанбе-Тошкент рейсининг аниқ муддати ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

2016 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ва Тожикистон 1992 йили тўхтатилган авиақатновларни 2017 йил бошида қайтадан йўлга қўйишга келишиб олган эди. Авиарейсларни Тожикистон томонидан Somon Air, Ўзбекистон томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниялари амалга ошириши белгиланганди. 

Somon Air авиакомпаниясининг Тошкентга биринчи рейси 20 февралга режалаштирилган эди, аммо авиакомпания зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмагани сабабли парвоз бекор қилинди.

Март ойида «Тошкент—Душанбе» рейси бўйича парвозлар 4 апрелдан бошланиши ва ҳафтада икки марта амалга оширилиши маълум қилинганди. Ушбу рейс парвозлари МАК парвоз жадвалига киритилган бўлиб, уларни сешанба ва шанба кунлари амалга ошириш белгиланган. Чипталар март ойи бошидан буён сотилмоқда.

3 апрель куни ушбу авиарейс йўловчилар камлиги сабаб бекор қилингани маълум бўлди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар