Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Бавария" ўз уйида "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Шиддатли кечган учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Дастлаб 25-дақиқада Видалнинг голи эвазига "Бавария" олдинга чиқиб олган бўлса, иккинчи бўлимнинг 2-дақиқасида Роналду ҳисобни тенглаштирди. 

Ўйиннинг 61-дақиқасида Мартинес Роналдуга нисбатан қўполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. 

77-дақиқада Роналду Асенсио томонидан етказиб берилган тўпни Нойер дарвозасига киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. 

Бавария – Реал Мадрид 1:2 
Голлар:
1:0 – 25 Видаль, 1:1 – 47 Роналду, 1:2 – 77 Роналду.
Бавария – Нойер, Мартинес, Алаба, Боатенг, Лам, Алькантара, Рибери (Дуглас Коста, 65), Хаби Алонсо (Бернат, 64), Видаль, Роббен, Мюллер (Коман, 81).
Реал Мадрид –  Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич (Ковачич, 90), Каземиро, Бэйл (Асенсио, 59), Бензема (Хамес, 83), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Кроос (44), Карвахаль (45), Хаби Алонсо (47), Мартинес (58), Видаль (90).
Четлатиш: Мартинес (61).