МДҲ мамлакатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича жанговар навбатчилик жараёнини такомиллаштириш таклифи илгари сурилмоқда. Ҳамдўстлик Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштириш қўмитаси шундай фикрни илгари сурмоқда. Бу ҳақда Россия Бош штаби бошлиғи, РФ Ҳаво-космик кучлари бош қўмондони ўринбосари генерал-лейтенант Павел Кураченко журналистларга маълум қилди.

"Биз МДҲнинг ҲҲМ бирлашган тизимлари кучлари ва воситаларининг жанговар навбатчиликни олиб боришда ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқдик", - деган Кураченко. 

Генералнинг аниқлик киритишича, МДҲ ҲҲМ бирлашган тизимларининг 2016 йил октябрида ўтказилган қўшма машғулотларидан сўнг, шундай таклифлар ишлаб чиқилган. 

Эслатиб ўтамиз, МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган кучлари машғулотларида Ўзбекистон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон вакиллари қатнашган эди.