Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду  «Бавария» билан ўйиндаги ғалаба (2:1) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Португалиялик ЕЧЛ чорак финали доирасидаги ўйинда дубль қайд этди ҳамда айнан у туфайли мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Хави Мартинес 61-дақиқада майдондан четлатилди.

«Бизда энди жавоб учрашувидан аввал катта устунлик бор, бироқ қарама-қаршилик ҳали якунига етгани йўқ. "Бавария“ ажойиб жамоага эга ҳамда улар ҳали “тирик”. Биз ҳисоб 0:1 бўлиб турганида вазиятни тенглаштиришга ва олдинга ҳам ўтиб олишга муваффақ бўлдик. Нойер ўз дарвозасидан бундан ҳам кўпроқ тўплар олиб чиқиши мумкин эди.

Мушаклар билан муаммолар? Менда ҳаммаси жойида. Билмайман, ким менга шубҳа билан қарамоқда. Менинг ўйинимни кузатадиган инсонларда менга нисбатан ҳеч қандай шубҳа йўқ», - дея Роналдунинг сўзларини келтиради Marca.

«Реал» ва «Бавария» ўртасидаги жавоб баҳси Мадридда 18 апрель куни ўтказилади.