«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду мухлислар томонидан Европа чемпионлар лигасининг чорак финалининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Португалиялик футболчи «Бавария»га қарши учрашувда (2:1) икккита тўп киритиб, дубль қайд этди.

ЕЧЛ ҳафтасининг энг яхши футболчиси бўлиш учун Пауло Дибала («Ювентус»), Килиан Мбаппе («Монако») ва Антуан Гризманн («Атлетико») даъвогарлик қилганди. Португалиялик футболчи ўтказилган сўровномада 57 фоиз овоз олиб, мутлақ устунликка эга бўлган.