Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 апрелдаги қарорига кўра, Юсупалиев Баҳодир Қаҳрамонович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг департамент мудири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Шу вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимига тайинланди.