Air China авиакомпанияси (Хитой)нинг Пхеньянга баъзи рейсларни бекор қилиш қарори бозордаги вазиятга боғлиқ ва бу қарорни бошқача талқин қилишга ҳожат йўқ. 17 апрель куни ХХР ТИВ расмий вакили Лу Кан брифингда шундай баёнот билан чиқди.

Ўтган жума куни Хитой марказий телевидениеси (CCTV) КХДРга рейсларни амалга оширувчи ягона хорижий компания бўлган Air China  17 апрелдан Пхеньян билан авиаалоқани тўхтатиб туриши хабар қилинганди. Таъкидлаш жоизки, компания авиачипталарга бўлган талаб туфайли Пекин-Пхеньян рейсини вақтинчалик тўхтатади. 

Шунингдек Air China'да келгусида Пхеньянга амалга ошириладиган рейслар чипталар сотувидан келиб чиқиб ташкиллаштирилиши таъкидланди. 

CCTV маълумотларига кўра, Air China КХДРга рейсларини 2008 йилдан бери амалга ошириб келади. Пекин-Пхеньян рейслари ҳар душанба, чоршанба ва жума кунлари Boeing 737 авиалайнерида амалга оширилади.