«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига жамоа кўрсатаётган ўйин сифати ёқмаяпти, дея хабар бермоқда Tribuna.Uz.

Манба берган хабарга кўра, аргентиналик футболчи бу ҳақда жамоадаги шериги Луис Суаресга, Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши учрашувдан кейиноқ маълум қилган. Ўша учрашувда Месси дублга эришган ва битта голли узатма муаллифи бўлиб, жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганди.

Ҳозирги вақтда «Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 72 очко мавжуд ва улар «Реал»дан битта учрашув кўп ўтказган ҳолда 3 очко ортда қолмоқда. 33-турда «Барселона» айнан «Реал»га қарши учрашувда майдонга тушади. Учрашув 23 апрель куни бўлиб ўтади.