Германиянинг Volkswagen Group таркибига кирувчи Audi компанияси Audi e-tron Sportback электрокарининг концептини намойиш этди. Унинг тақдимоти Шанхай халқаро автокўргазмасида бўлиб ўтди. 

«Audi e-tron 2018 йилдан ишлаб чиқилади. Бу ҳар кунлик фойдаланишга жуда қулай бўлган илк электромобилдир», — деган компания бошқаруви раиси Руперт Штадлер (Rupert Stadler). Машина бир марта қувватланиш билан 500 километргача юра олади. 

«2019 йилда Audi e-tron Sportback серияли тарзда ишлаб чиқариш бошланади», — деб қўшимча қилган компания вакили. 

Audi — Volkswagen Group таркибига кирувчи компания бўлиб, 1932 йилда асос солинган. Ҳозирда, унинг бош қароргоҳи Германиянинг Ингольштадт шаҳрида жойлашган.