Тошкент дербисида ғалаба қозонган «Локомотив» яна ўз ўрнига қайтди

Спорт 21 Апрель 2017 4198

Ўзбекистон чемпионатининг 7-туридан ўрин олган марказий учрашув «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтди. Унда «Пахтакор» футболчилари «Локомотив»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Станислав Андреев пенальтини аниқ амалга ошира олмади. 26-дақиқада эса Марат Бикмаев унга 11 метрлик нуқтадан қандай тарзда зарба бериш лозимлигини кўрсатиб қўйди ва ҳисобни очди. 34-дақиқада Аднан Ораховац ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда сўнгги декадасида Марат Бикмаев Лобановдан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган ҳолда жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Сўнгги дақиқалар жуда асабий руҳда ўтди. Аввалига Камолиддин Тожиев қизил карточка олиб майдоннни тарк этди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда жарима майдончасига етиб келган «Пахтакор» дарвозабони Александр Лобанов Муҳаммад Коне билан тортишиб қолгани учун аввалига сариқ карточка ишлаб олди. Ўша вазият давомида бурчакдан етказиб берилган тўпни Лобанов боши билан дарвозага йўллаб қаҳрамон бўлиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди. Ноаниқликдан асабийлашган Лобанов Нестеров эркин зарба билан ўйинга киритишни истаган тўпни тепиб юборди ва бир дақиқа ичида иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан ҳайдалди. Учрашувда эса ҳисоб ўзгармай қолди.

Ушбу ғалабадан кейин «Локомотив» ҳисобидаги очколар сони (6 ўйин) 15тага етди ва жамоа турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб олди. «Пахтакор»эса 7 учрашувда 7 очко тўплаб, 12-ўрнига тушиб кетди.

Олий лига, 7-тур
«Пахтакор» – «Локомотив» 1:2 (1:1).
Голлар:
 Аднан Ораховац (34) — Марат Бикмаев (26, пенальти, 81). 
Амалга оширилмаган пенальти: Станислав Андреев (9, Пахтакор)

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Владимир Козак (Жамшид Искандеров, 68), Аднан Ораховац, Юрица Булят, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Шерзод Каримов (Ҳожиакбар Жўраев 90+5), Жасур Ҳакимов (Шохруҳ Маҳмудҳожиев, 86).
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммад Коне, Салим Мустафоев (Бобур Йўлдошев, 60), Кахи Махарадзе, Тимур Кападзе, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев (Қувондиқ Рўзиев, 84), Мурод Бобожонов (Диёр Туропов, 70).
Огоҳлантиришлар: Владимир Козак (19), Марат Бикмаев (27), Даврон Ҳошимов (42), Кахи Махарадзе (60), Камолиддин Тожиев (78), Александр Лобанов (90+3), Муҳаммад Коне (90+3) 
Четлатиш: Камолиддин Тожиев (85), Александр Лобанов (90+3, иккаласи — Пахтакор)

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 30275 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 43374 Жамият
Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 
23:22 / 26.06.2017 1247 Жамият
Нидерландияда собиқ турмалар қочқинлар учун бошпанага айлантирилмоқда
23:19 / 26.06.2017 365 Жамият
АҚШда ит яна шаҳар мэри этиб сайланди
22:38 / 26.06.2017 3002 Жамият
Усэйн Болт 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин
22:35 / 26.06.2017 1031 Спорт
Дайжест: Ўзбекистонда ҳайит байрами, Кореяга кетган ўзбек мигрантларида муаммо, босим остида қолган Telegram ва бошқа хабарлар
22:30 / 26.06.2017 3258 Жаҳон
АҚШ олий суди Трампга мусулмонларга АҚШга киришни қисман тақиқлашга рухсат берди
22:17 / 26.06.2017 1814 Жамият
Хитой стартапи 8 минг долларлик электромобиллар сотишни бошлайди
21:53 / 26.06.2017 2710 Технология
Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда
20:48 / 26.06.2017 3938 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар