Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жаиш” Қатар Кубоги ярим финали сафарда мамлакат чемпиони – “Лаҳвия” билан ўзаро куч синашди.

Jassim Bin Hamad Stadium’да кечган учрашув “Ал-Жаиш”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув якунида ўзбекистонлик футболчи жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. 

Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардор Рашидов пул мукофоти билан тақдирланди.

Маълумот учун “Ал-Жаиш” Қатар Кубоги мукофотининг амалдаги эгасидир.

Қатар Кубоги–2017
Jassim Bin Hamad Stadium
21 апрель, жума
“Лаҳвия” – “Ал-Жаиш” 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар: И.Муҳаммад (51), Да Силва (77) – C.Кейта (24), Ромариньо (49), С. Рашидов (90)