«Реал» президенти Флорентино Перес ёзги трансферлар пайтида жамоага юлдуз футболчиларидан бирини олиб келишни истамоқда. Goal.com интернет-нашри берган хабарга кўра, 70 ёшли функционер бу орқали тўрт йилда бир марта ўтказиладиган сайловлар олдидан «қаймоқранглилар» ишқибозлари кўнглига йўл топмоқчи.

2013 йилда Перес «Реал» президентлигига қайта сайлангач, 100 млн. евро эвазига Гарет Бэйлни сотиб олганди. Ундан олдинги тўрт йиллик бошида эса у жамоага Криштиану Роналду, Кака, Хаби Алонсо ва Карима Бензема жамоага таклиф этилган.

Хабар қилинишича, Перес ёзги трансферлар режасидан Антуан Гризманн («Атлетико») ва Килиан Мбаппе («Монако») ўрин олган. Шунингдек,  клуби «Челси» яримҳимоячиси Эден Азарни ҳам сотиб олиша уриниб кўради. Переснинг сайловларда рақиби бўлиши ёки бўлмаслиги қарамасдан у «Реал» президентлигига қайта сайланишини айнан юлдуз футболчини олиб келиш орқали нишонламоқчи.