Испания чемпионатининг 33-турида «Реал» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги ўйинни бошланғич таркибда бошлайдиган футболчилар номи маълум бўлди. Учрашув бир соатдан кейин Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида старт олади.

«Реал»: Кейлор Навас, Карвахаль, Начо, Рамос, Марсело, Модрич, Кроос, Касемиро, Бэйл, Бензема, Роналду.
Захира: Касилья, Хамес, Ковачич, Асенсио, Мората, Данило, Иско.
«Барселона»: тер Штеген, Роберто, Пике, Юмтити, Альба, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Месси, Суарес, Алькасер.

Айни вақтга келиб Испания чемпионати турнир жадвалида «Реал» иккинчи ўриндаги «Барселона»ни 3 очкога ортда қолдирган ҳолда етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари, мадридликлар ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.