WSB гуруҳ босқичида 3та ғалаба ва 3та мағлубият қайд этиб, чорак финалга чиққан Uzbek Tigers жамоасининг навбатдаги рақиблари кубалик боксчилар бўлади.

Турнирнинг амалдаги ғолиби бўлмиш Cuba Domadores жамоасига қарши жанглар одатга кўра Тошкентда эмас, Самарқандда ўтказилади.

Маълум қилинишича, жанглар 13 май куни шаҳардаги амфитеатрлардан бирида бўлиб ўтади..

Ўзбекистон вакиллари 19 май куни Кубада рингга чиқишади.