25 апрель оқшомида Германия Кубогининг биринчи ярим финалида Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоаси Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби меҳмони бўлди ва ғалабага эришди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида Талеб Тавата мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Йонас Хофман ҳисобни тенглаштирувчи голни урди.

Иккинчи бўлимда гол бўлмади ва жамоалар овертаймларга таклиф этилди. Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб аниқланмагач, пенальтилар серияси бошланди ҳамда унда омад «Айнтрахт» томонида бўлди — 7:6. Шу тариқа франкфуртликлар жамоаси Германия Кубогининг илк финалчисига айланди.

Турнирнинг иккинчи финалчиси 26 апрель куни Мюнхенда «Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоалари учрашувида аниқланади.

Германия Кубоги
1/2 финал

Боруссия М – Айнтрахт Ф 1:1 (1:1, 0:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 6:7
Голлар: 0:1 – 15 Таватха, 1:1 – 45 Хофманн.
Боруссия М – Зоммер, Кристенсен, Вендт (Шульц, 41), Эльведи, Вестергор, Штробль, Дауд (Бенеш, 80), Хофманн (Соу, 112), Траоре (Херрманн, 90), Хан, Штиндль.
Айнтрахт Ф – Градецки, Хектор, Очипка, Таватха (Русс, 103), Абраам, Гачинович, Маскарель (Вольф, 59; Варела, 72), Фабиан, Чендлер, Ребич (Сеферович, 75), Хргота.
Пенальтилар серияси 
1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4, 5:5, 6:5, 6:6, 6:7.
Огоҳлантиришлар: Вендт (24), Фабиан (60), Варела (80), Шульц (90), Хан (90).