Бугун пойтахтдаги “Хожа Аламбардор” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ислом университети ва ўрта махсус ислом билим юртлари талабалари иштирокида “Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали хабар берди.

Анъанавий тарзда ўтказилаётган бундай кўрик-танлов юртдошларимизнинг Қуръони каримни ўқиб-ўрганиш, ёдлаш, тинглаш ҳамда тажвид қоидаларини янада пухта ўрганишга бўлган меҳр-муҳаббатининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Фото: Ziyouz.com | Давронбек Тожиалиев
Фото: Ziyouz.com | Давронбек Тожиалиев

Қуръони каримни ёдлаган иқтидорли талабаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш,  улардаги ноёб фазилатларни  янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Қорилар мусобақаси”нинг Республика босқичи икки йўналишда ўтказилди. Биринчи йўналиш мураттаб қорилар, иккинчи йўналиш мужаввид қорилар ўртасида бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов натижалари қуйидагича бўлди:

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ziyouz.com | Давронбек Тожиалиев

Мураттаб қори йигитлардан: 1-олий ўринга Тошкент ислом институти талабаси Раҳмонберди Абдулазиз қори, 1-ўринга Саййид Муҳйиддин Махдум мадрасаси талабаси Абдумаликов Сирожиддин қори, 2-ўринга Кўкалдош мадрасаси талабаси Абдумаликов Низомиддин қори, 3-ўринга Мир Араб мадрасаси талабаси Мирбобоев Мираббос лойиқ топилди.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

 Мужаввид қори йигитлардан: 1-ўринга Фахриддин ар-Розий мадрасаси талабаси Ҳомидов Муҳаммадюсуф, 2-ўринга Муҳаммад ал-Беруний мадрасаси талабаси Пирхонов Насибиллоҳ қори, 3-ўринга Мир Араб мадрасаси талабаси Аҳмаджонов Қодирали муносиб кўрилди.

Мураттаб  қория қизлардан: 1-ўринга Хадичаи Кубро мадрасаси талабаси Исҳоқжонова Муҳсина, 2-ўринга Тошкент ислом институти талабаси Нурматова Шоҳистахон, 3-ўринга Жўйбори Калон мадрасаси талабаси Яҳёева Шаҳноза лойиқ топилди.

Мужаввид қория қизлардан: 1-олий ўринга Тошкент ислом институти талабаси Нажмиддинова Робия, 1-ўринга Хадичаи Кубро мадрасаси талабаси Умаралиева Дилнозахон, 2-ўринга Жўйбори Калон мадрасаси талабаси Ўринова Лутфия, 3-ўринга Тошкент ислом университети талабаси Жалолиддинова Маҳфуза муносиб деб топилди.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ziyouz.com | Давронбек Тожиалиев

Кўрик-танлов ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.