Италиянинг Corriere dello Sport нашри Европанинг энг етакчи 20 нашрнинг журналистлари ўртасидаги ким энг яхши мураббий деган савол орқали сўровнома ўтказди.

Кучли учликни италиялик мутахассислар эгаллади. Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Антонио Конте («Челси») ва Карло Анчелотти («Бавария»).

Сўровномада журналистлар ўзининг энг кучли деб ҳисоблаган 10 нафар мураббийини киритиши керак эди. Биринчи ўрин учун 10 балл, 10-ўринга 1 очко берилган.

Овоз бериш жараёнида Corriere dello Sport, The Times, L’Equipe, Mediaset, Sky, Tuttosport, Rai Sport, Guerin Sportivo, La Repubblica, Corriere della Sera, Bild, beIN SPORTS нашрлари иштирок этишган.

Матбуот фикрига кўра, Топ-10 ўрин олган мураббийлар:

1. Массимилиано Аллегри («Ювентус») – 167 балл
2. Антонио Конте («Челси») – 156
3. Карло Анчелотти («Бавария») – 137
4. Диего Симеоне («Атлетико») – 130
5. Жозе Моуринью («Манчестер Юнайтед») – 114
6. Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») – 108
7. Леонарду Жардим («Монако») – 97
8. Зинедин Зидан («Реал») – 87
9. Луис Энрике («Барселона») – 59
10. Унаи Эмери («ПСЖ») – 45.