Кичик Трампнинг фикрича, президентнинг 100 кун ичидаги энг катта ютуқлари ИШИДга қарши кураш, Сурияда ракеталар билан ҳужум беришда  қатъий қарор қабул қилгани ҳамда Шимолий Кореяга қарши қатъий тургани ҳисобланади.

"Отам бош қўмондон сифатида Суриянинг ўз халқига кимёвий қурол қўллаган президенти Башар Асадга қарши тура олмоқда. Америка ИШИДга қарши курашмоқда — Афғонистондаги ғорлардан тортиб, Мўсулгача бўлган ҳудудда. Қўшма штатлар Шимолий Кореядан келаётган таҳдидлар билан ҳам шуғулланмоқда", дея кичик Трампнинг сўзларини келтирган Fox news.

Унинг фикр билдиришича, Трампнинг президентлиги дунё ҳамжамиятига "американча қатъийлик"ни эслатиб қўйди. У отасининг халқаро миқёсдаги муаммолар бўйича ҳал қилувчи қарорлар қабул қилаётганини эътироф этган.

"Менинг отамнинг етакчилиги Америка чегаралари билан чекланиб қолмайди. Иттифоқчиларимиз ҳам, душманларимиз ҳам американча қатъийлик нима эканини кўриб олишмоқда", дея қайд этган кичик Трамп.

Америкаликлар президентининг ўғли қайд этиб ўтганки, Трамп АҚШнинг қудратини тиклаш ва янада юксалтириш учун иш олиб бормоқда.

Кичик Трампнинг сўзларига кўра, АҚШнинг 45-президенти "ҳеч қачон қийин чақириқлардан қочмайди, чунки, мамлакат тақдири муаммолар ечилишига боғлиқ бўлади".

Оқ уй раҳбари ўғлининг фикрича, Трампнинг президентликдаги 100 куни "Америка иқтисодига бўлган ишонч"ни ҳам қайтарди.

Оқ уй Трампнинг юз кун ичидаги энг катта хизмати нима эканини айтди