Италия А сериясининг 35-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Милан» «Рома»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Эдин Джеко томонидан киритилган иккита голга мезбонлар Пашаличнинг голи билан жавоб қайтарганди. Бироқ собиқ «Милан» футболчиси Стефан Аш-Шааравий фарқни оширган бўлса, Даниэле де Росси пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Ушбу ғалабадан кейин «Рома» ҳисобидаги очколар сони 78тага етди ва жамоа «Наполи»ни бир очкога ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилиб олди. «Милан» эса 59 очко билан қолди ва мусобақа тугашига уч тур қолганида Европа лигаси йўлланмасини берувчи 5-ўриндан 6 очкога ортда қола бошлади.

Италия А серияси, 35-тур

Милан – Рома 1:4 (0:2)
Голлар: 
Пашалич (76) – Джеко (8, 28), Аш-Шааравий (78), де Росси (87, пенальти).
Милан: Доннарумма, Палетта, Сапата, Де Шильо, Ванджони (Окампос, 69), Соса (Гомес, 88), Пашалич, Деулофеу, Фернандес (Бертолаччи, 46), Сусо, Лападула.
Рома: Шченсни, Фасио, Эмерсон, Жезус, Манолас, де Росси, Паредес, Наингголан (Гренье, 72), Салах, Перотти (Аш-Шаарави, 60), Джеко (Бруно Перес, 84).
Огоҳлантиришлар: Ванджони (48), Лападула (59), Бертолаччи (63), Манолас (63), Окампос (77).
Четлатиш: Палетта (86).