Гувоҳлар аёл парашютчининг электр узатиш линияси симлари билан тўқнашиб кетганини видеога олиб, уни YouTube’да жойлаштирдилар.

Видеода парашютда тушаётган аёл электр узатиш линиясига яқинлашиб, уннинг симларига тегиб кетганини кўриш мумкин. Сўнгра чақнаш юз берган ва аёл бир неча сонияга парашют арқонлари билан симларга осилиб қолган. Кейин эса аёл ерга қулаб тушади ва унга воқеа гувоҳлари томондан ёрдам кўрсатилади.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, ушбу воқеа  Шри-Ланкада юз берган. Парашютчи эса ҳарбий бўлган. Аёл симларга урилиши оқибатида куйиш жароҳатлари олган, бироқ унинг ҳаёти хавф остида эмас.