Жакарта губернатори Басука Чахай Пурнама Қуръонни таҳқирлагани учун икки йилга озодликдан маҳкум этилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берган.

Индонезия суди бундай қарорни Қуръонга нисбатан “таҳқирловчи изоҳлар” туфайли қабул қилди. 

Таъкидланишича, прокурорлар губернаторга шартли жазо муддати беришни тавсия қилишган.

Парнама ўз айбини инкор этган ва ҳукмни қайта кўриб чиқишларини талаб қилди. Шу билан бирга, у 2016 йилда Жакарта губернатори сайловларидан аввал айтган сўзлари учун узр сўради. Ўшанда у ўз рақобатчиларини Қуръондан фойдаланилган ҳолда сиёсий ташвиқот олиб боришгани учун танқид қилганди.