Катта ўзгаришлар бўсағасида турган «Пахтакор» клуби раҳбарияти янги мураббий қаторида, таркибни ҳам кучайтиришни мақсад қилган, деб ёзмоқда championat.asia.

Манбанинг ёзишича, клуб бунинг учун биринчи навбатда ижарада тўп сураётган етакчи футболчиларни ортга қайтариб олишни кўзлаган. «Локомотив» ОЧЛдаги иштирокини якунлангани боис, Жалолиддин Машариповни яна ортга қайтариш «Пахтакор»нинг биринчи рақамли вазифаси бўлиб турибди. Шунингдек, мавсум якунига етиши билан Егор Кримец ҳам клубга қайтади. У Хитой клубида захирада қолиб кетмоқда.

Бундан ташқари, «Пахтакор» академиясининг яна бир тарбияланувчиси, 2016 йилдан буён «Қўқон-1912» шарафини ҳимоя қилиб келаетган Жавоҳир Сидиқов ҳам иккинчи даврадан пойтахтликлар жамоаси сафида ҳаракат қилиши мумкин.