Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин кураш бўйича 74 кг гача вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди. У финал баҳсида қирғизистонлик рақиби Муслим Евлаевдан устун келди.  

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз, 97 кг гача вазн тоифасида иштирок этаётган Магомед Ибрагимов ҳам олтин медаль соҳибига айланди. Номдор курашчимиз финалда эронлик рақиби Ҳусайн Лутфали Шаҳбозигазварни 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Шунингдек, юнон-рум курашчиларимиз Мўмин Абдуллаев (130 кг) ва Рустам Ассакалов (98 кг) бронза медалларини қўлга киритдилар. 

Деҳлидаги Осиё чемпионати якунига етгандан сўнг ўзбекистонлик курашчиларнинг бир қисми  IV  “Ислом бирдамлик ўйинлари”да иштирок этиш учун Бокуга келишади.

Фото: МОҚ матбуот хизмати