Украинанинг собиқ бош вазири, "Халқ фронти" партияси етакчиси Арсений Яценюк АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама билан учрашди.
 
Аввалроқ, Яценюк 15-19 май кунлари АҚШ ва Канадага ташриф буюриши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Унинг собиқ президент Обама ва Америка янги маъмурияти вакиллари билан учрашуви белгиланганди. 

"Бугун мен президент Обама билан учрашдим. Украинани, озодлигимиз ва хавфсизлигимизни ҳозир ва аввал ҳам қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорман", — деб ёзган Яценюк Twitter саҳифасида.