Россия президенти Владимир Путин Сергей Лавровнинг Трамп билан учрашуви ва Трампнинг Россия томонга маълумотларни тақдим этганидан ғазабланган америкаликларнинг ҳолатини шизофриния деб атади.

Унинг айтишича, Россия АҚШга Трамп ва Лавров учрашувининг ёзиб олинганини етказишга тайёр.

«Агар АҚШ раҳбарияти хоҳласа, биз уларга Лавров ва Трамп учрашувининг ёзиб олинган ҳолатини етказишимиз мумкин. Албатта, улар буни хоҳлашса»,- деб аниқлик киритган Путин.

Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг аниқлик киритишича, гап аудиоёзув ҳақида кетмаяпти. Путин стенограммани назарда тутган.