АПЛ. «МЮ» ғалабасиз ўйинларини сонини оширди

Спорт 18 Май 2017 5710

Англия премьер-лигасининг 28-туридан қолдирилган учрашувлардан бири бўлиб ўтди. Унда «Саутҳемптон» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.

Учрашув ҳеч нарсани ҳал қилмасди. Иккала жамоа ҳам чемпионатда ўзгариш амалга ошира олмасди. Шу боис ўйин ҳам шунга мос кечди. «Саутҳемптон» ҳужумлар уюштириб, голли вазиятларни кўпроқ яратган бўлсада, меҳмонларнинг аргентиналик дарвозабони Серхио Ромероо яхши ҳаракат қилиб, дарвозаси дахлсизлигини (Ромеро «МЮ» таркибида 17 учрашувда майдонга тушиб, 11тасида гол ўтказмаган) сақлаб қолди.

Ушбу натижадан кейин «МЮ»нинг АПЛдаги ғалабасиз ўйинлари сони бештага етди. 66 очко тўплаган «Юнайтед» сўнгги тур олдидан 6-ўринга ўзгармас бўлиб, мустаҳкам жойлашиб олди. «Саутҳемптон» эса 46 очко тўплаб, «Вест Бромвич»ни бир очкога ортда қолдириб кетди.

Англия премьер-лигаси
28-турнинг қолдирилган учрашуви

Саутҳемптон – Манчестер Юнайтед 0:0
Саутҳемптон: Форстер, Стивенс, Таргетт, Соареш (Пье, 69), Йосида, Редмонд, Уорд-Проуз (Буфаль, 77), Тадич, Дэвис, Габбьядини (Родригес, 62), Ромеу.
Манчестер Юнайтед: Ромеро, Смоллинг, Туанзебе (Кэррик, 64), Дармиан, Джонс, Феллайни (Эррера, 75), Мхитарян, Мата (Рэшфорд, 69), Байи, Руни, Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Ромеу (10), Соареш (37), Жонс (51).

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар