Соғлиқ учун энг хавфли ижтимоий тармоқ номи маълум қилинди

Технология 19 Май 2017 20860

Британиялик олимлар Instagram'ни саломатлик учун энг хавфли ижтимоий тармоқ деб топишди. Қиролликнинг RSPH ижтимоий саломатлик маркази ва Ёшлар саломатлиги ҳаракатининг жума куни тақдим этилган маърузаси шундан далолат бермоқда. 

Тадқиқотчилар 14-24 ёшдаги 1479 кишини сўроқ қилишди. Ёшлардан уларнинг севимли ижтимоий тармоқлари ҳақида сўраб, уларнинг ҳар бирини бир неча калит сўзлар билан баҳолашни таклиф қилишди - масалан, "ёлғизлик", "депрессия", "ташвиш", "майнавозчилик", "ташқи имиджни яратиш". Умумий ҳисобда ҳар бир респондентга 14 тадан савол берилди. 

Тадқиқот доирасида YouTube, Instagram, Snapchat, Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари таҳлил қилинди. Ушбу рўйхатдагилар орасида энг ижобий имидж YouTube'га тегишли - у ёшлар онгига "энг позитив таъсир" кўрсатган тармоқ сифатида эътироф этилди. Ундан кейинги ўринларда Twitter ва Facebook. Фойдаланувчилар томонидан энг кам ижобий баҳоланган тармоқлар Snapchat ва Instagram бўлди. 

Ҳисобот муаллифларига кўра, 16-24 ёшлиларнинг 91 фоизи интернетда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишади. 

"Ўрганиш нуқтаи назаридан, ижтимоий тармоқлар тамаки ва спиртли ичимликлардан-да хавфлироқ. Сўнгги 25 йил ичида ёшлар орасидаги депрессия ҳолатлари 70 фоизга ошди. Безовталик, депрессия ва уйқусизлик  даражасининг ошиши ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ", - дея таъкидлашмоқда олимлар.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар