АҚШ молия вазирлиги Эроннинг самолётларга буюртмасини текширмоқда

Жаҳон 25 Май 2017 3459
Фото: Fotolia / rabbit75_fot

АҚШ молия вазирлиги Эрон томонидан Американинг Boeing авиакомпанияси ва Европанинг Airbus концерни самолётларини харид қилиш учун жойлаштирилган буюртмаларини ўрганмоқда. Бу ҳақда молия вазири Стивен Мнучин чоршанба куни АҚШ Конгресси вакиллар палатасида айтиб ўтди.

"Boeing ва Airbus билан боғлиқ ҳолатда лицензиялар талаб этилади, ҳамда келишувлар кўриб чиқиш жараёнида", - дея таъкидлаб ўтди идора раҳбари. Вашингтон маъмурияти айни дамда Теҳронга нисбатан ўз сиёсатини қайта кўриб чиқмоқда.

Молия вазирлиги Эронга фуқаролик ҳаво кемаларини экспорт қилиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун рухсат бериши талаб этилади. Бундай лицензиялар Қўшма Штатлар ва бошқа давлатларда Америка иштирокида ишлаб чиқарилган  учар қурилмаларни қамраб олади.

Ўтган йилнинг июнида Эрон Boeing’га 100 та самолёт учун буюртма бергани, уларнинг умумий қиймати 25 млрд. доллар экани маълум бўлганди. Шунингдек, Теҳрон Airbus’дан 22 млрд. долларлик қийматга эга бўлган 118 та тижорат йўловчи самолётларини буюртма қилган. 

АҚШ молия вазирлиги эса сентябрда Эронга Boeing самолётларининг биринчи партиялари экспорти учун лицензия бера бошлади. Бироқ АҚШнинг амалдаги маъмурияти бу жараённи тўхтатиб қўйишга қарор қилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар