Ўзбекистон масжидларида бугундан таровеҳ намозлари бошланади. Тошкент шаҳри масжидларида хуфтон намози соат 21:30 да бошланади. Бу ҳақда Qadriyat.uz ёзмоқда.

Барча масжидларимизда Рамазон ойига тайёргарлик авжида. Таровеҳ намозларини ҳузур билан адо этиш учун шароитлар қилинмоқда.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Минор” масжидида хатмона 20 кунлик этиб белгиланган. Жаҳонгир қори Неъматов, Абдулбосит қори Қобилов ва Муҳаммадлойиқ қори Аминов хатмга ўтадилар.

“Мирза Юсуф” (Бодомзор) масжидида хатмона 27 кунлик этиб белгиланган. Хатмга Садриддин қори Ҳамидов ўтади.

Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Шайх Зайниддин” (Кўкча) масжидида хатмона 21 кунлик этиб белгиланган. Насрулло қори Ҳалимов ва Даврон қори Каримов хатмга ўтадилар.

“Хўжа Аламбардор” (Камолон) масжидида Ҳусайнхон қори Абдумажидов, Аҳмадризо қори Қобилов ва Билолиддин қори Умаров хатмга ўтадилар.

“Фирдавс” масжидида хатмона 30 кунлик этиб белгиланган. Хатмга “XXVII Қорилар мусобақаси” кўрик-танлови ғолиби Абдулазиз қори Раҳмонберди ўтади.

Яшнобод туманида жойлашган “Ислом ота” масжидида хатмона 21 кунлик этиб белгиланган. Ҳасанхон қори Абдумажидов, Авазбек қори Ҳалимов ва Анвар қори  Заитов хатмга ўтадилар.

Олмазор туманида жойлашган “Ҳазрати Имом” масжидида хатмона 15 кунлик этиб белгиланган. Абдулбасир қори Камолов, Исмоилжон қори Қурбонов ва Аҳмадхон қори Алимов хатмга ўтадилар.

“Мирза Ғолиб” масжидида хатмона 15 кунлик этиб белгиланган. Хатмга XXVI Қорилар мусобақаси» кўрик-танлови ғолиби Аъло қори Нуриддинов ўтади.

“Тўхтабой” масжидида хатмона 27 кунлик этиб белгиланган. Хатмга Раҳмонжон қори Маҳкамов ўтади.

Яккасарой туманида жойлашган “Ракат” масжидида хатмона 20 кунлик этиб белгиланган. Жасур қори Қулбоев ва Муталлибхон қори Боймирзаев хатмга ўтадилар.

Чилонзор туманида жойлашган “Новза” масжидида хатмона 30 кунлик этиб белгиланган. Хатмга XXV Қорилар мусобақаси» кўрик-танлови ғолиби Абдуссамад қори Тожиддинов ўтади.