МДҲ бош вазирлари қандай ҳужжатларни имзолашди?

Жаҳон 26 Май 2017 16727
Фото: ВБ

Қозонда МДҲ ҳукумат раҳбарлари МДҲ иштирокчи давлатларининг 2020 йилгача Давлатлараро инновацион ҳамкорлиги дастурини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ҳақида ҳужжатни имзолашди. Бу ҳақда МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишининг кун тартибида айтилган, деб хабар бермоқда ТАСС.

Ўзбекистон Бош вазири Татаристонга етиб келди

"Муҳокамасиз имзолаш учун ҳужжатлар – 2017-2020 йилларга мўлжалланган МДҲ иштирокчи давлатларининг Давлатлараро инновацион ҳамкорлик дастурини 2020 йилгача амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар. Лойиҳа МДҲ Иқтисодий кенгашининг 2017 йил 17 март кунги йиғилишида тасдиқланган", - дейилади ҳужжат матнида.

Бундан ташқари, МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида 2011 йилнинг 18 октябрь кунидан эркин савдо зонаси тўғрисидаги Шартномага 4-иловада назарда тутилган экспертлар комиссияси раиси ва аъзоларини мукофотлаш тартибини аниқлаш ҳақидаги ҳужжат имзоланди.

Фото: ВБ

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник тартибга солиш бўйича услубларни яқинлаштириш, тинч мақсадда атом энергиясини фойдаланиш соҳасида метрологик таъминлашни аккредитация қилиш тўғрисида келишув имзоланди.

МДҲ ҳукумат раҳбарлари геодезия, картография, кадастр ва масофадан туриб Ерни тадқиқ этиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, контрафакт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқалишига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий дахлсизлигини сақлаш соҳасидаги келишувларни имзолашди. Шунингдек, МДҲ иштирок давлатларининг 2020 йилгача давлатлараро инновацион ҳамкорлиги дастури оператори ҳолатини фаоллаштириш, радионавигация дастури, уюшган жиноятчилик билан курашни мувофиқлаштириш бўйича бюро низомига ўзгартиришлар киритиш, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иқтисодий суди ҳақида ҳужжатга қўл қўйилди.

Ҳаммаси бўлиб 10 та келишув имзоланди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 / 22.08.2017 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 / 22.08.2017 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар