Ўзбекистонда бу йили ОТМлар кесимида ҳар бир мутахассислик қанча квота ажратилди?

Ўзбекистон 26 Май 2017 25707
Фото: ЎзА

Аввал хабар қилинганидек, 2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Ушбу қарорга биноан ҳамда мамлакатда янги қурилаётган корхоналарнинг ҳудудий жойлашуви, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар бўйича дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник қайта жиҳозлаш ва диверсификациялашнинг инвестициявий лойиҳалари, йўл-транспорт ҳамда коммуникация инфратузилмаси таҳлилига мувофиқ, 2017/2018 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул бўйича умумий квота бакалаврлар учун 66316 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 18194 та ва тўлов-контракт асосида 48122 та, магистрлар учун 5000 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 1556 та ва тўлов-контракт асосида 3444 та этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда махсус сиртқи бўлим негизида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим олишни таъминлаш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 15 та ва тўлов-контракт асосида 85 та, Навоий давлат кончилик институтида тўлов-контракт асосида 90 нафар ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тўлов-контракт асосида 80 нафар бакалаврни тайёрлаш назарда тутилган.

Бундан ташқари, ушбу қарор билан 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари буюртмаларига биноан юқори малакали тиббиёт кадрларига эҳтиёж катта бўлган ҳудудлар учун Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасаларига давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг мақсадли қабул квоталари тасдиқланди.

Lex.uz сайтида Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида йўналишлар бўйича белгиланган қабул квоталари ҳақида маълумот берилди. Ушбу ҳавола орқали бу йилги қабул квоталарини ОТМлар бўйича кесимини ҳамда ҳар бир мутахассислик учун ажратилган квоталар ҳақида билиб олиш мумкин. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар