Маълумки, 26–27 май кунлари футбол бўйича Олий Лиганинг 12-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу турда “Локомотив” Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушади.

“Локомотив” жамоаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Рамазон ойи муносабати билан клуб ушбу ойда бўлиб ўтадиган уй ўйинларига киришни бепул қилишга қарор қилди. Шу тариқа, 27 май куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Нефтчи” учрашувига ҳам мухлислар бепул тарзда киришлари мумкин бўлади.

Мазкур ўйин шанба куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти – 19:00.