Абдулазиз Комилов ТИВдаги камчиликларни санади, 7 элчи сусткашлик учун вазифасидан озод этилган

Ўзбекистон 29 Май 2017 8296

Олий Мажлис юқори палатасининг 27 май куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сенат олдида ҳисобот берди. У сусткаш элчилар, масъулиятсиз раҳбарлар ва чет тилини яхши билмайдиган элчихона ходимларини ТИВдаги камчиликлар сифатида санаб ўтган.

«Миллий иқтисодиётга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича амалга ошираётган саъй-ҳаракатларига қарамасдан, Ташқи ишлар вазирлиги ва чет эллардаги ваколатхоналаримизнинг хорижда мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини илгари суриш бўйича ишларини етарли, деб ҳисоблаб бўлмайди», деган Комилов.

Вазирнинг сўзларига кўра, ишлар бўш ташкил этилгани, раҳбарият топшириқлари ижросига нисбатан фаолиятсизлиги ва сусткашлиги учун 7 нафар элчи вазифасидан озод этилди. Хизмат вазифаларини бажаришдаги масъулиятсизлиги учун йил бошидан буён Ташқи ишлар вазирининг уч нафар ўринбосари ва икки нафар бошқарма бошлиғи қатъий ҳайфсан олди.

У қуйидагиларни Ўзбекистоннинг дипломатия ваколатхоналари ишларидаги асосий камчиликлар сифатида қайд этди:

– жамоа бошқарилишининг паст даражаси ва чет эл сармояларини жалб этиш ҳамда ташқи бозорларга экспорт ҳажмларини ошириш бўйича тўғридан-тўғри вазифаларининг бажарилиши юзасидан ходимларга нисбатан талабчанликнинг йўқолгани;

– ваколатхона фаолият кўрсатаётган бизнес доиралари билан алоқаларни йўлга қўйиш, қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш бўйича ишларнинг қониқарсизлиги;

– ваколатхона фаолият кўрсатаётган давлатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши тамойиллари ва суръатлари, шунингдек, мамлакат ташқи иқтисодий сиёсати устуворликларининг самарали таҳлил тизими ва доимий мониторинги йўлга қўйилмагани. Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар чет эл сармояларини жалб этиш ва мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишнинг уддасидан чиқа олишмаётир. Асосий сабаб уларнинг касбий тайёргарлиги даражаси етарли эмаслиги, хорижлик шериклар билан музокаралар олиб боришнинг амалий тажрибаси етишмаслиги, ахборот-таҳлил материалларни тайёрлай олмаслиги, ҳамда хорижий тилларни билиш даражасининг заифлиги ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар