АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда эълон қилинган изоҳида, ГФР канцлери Ангела Меркелни сиёсий рақиб сифатида кўришига аниқ ишора берди.

Бу ҳақда Германия Социал-демократик партиясидан депутат Томас Опперман маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

«Трамп ўз твиттида Германияни сиёсий рақиб сифатида кўришига аниқ ишора берди», - деди у.

Аввалроқ Доналд Трамп расмий Москва 2016 йилги президентлик сайловларига аралашгани борасидаги айбловга фикр билдиргани ҳақида хабар бергандик.