Москванинг Люблино тумани суди миллиардер Алишер Усмоновнинг россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийга нисбатан даъвосини қаноатлантириш ҳақида ҳукм чиқарди. 

Суд шунингдек, сиёсатчига 10 кун ичида Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг «махфий империя»си ҳақидаги «Он вам не Димон» ( «У сизга Димон эмас») фильмини ўчириш мажбуриятини юклаган.

«Коррупцияга қарши кураш фонди» томонидан тайёрланган бу фильмда Алишер Усмонов порахўр сифатида айбланган:  Алишер Усмонов Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг яқинларига мулк совға қилгани таъкидланади, Навальний бу совғаларни «пора» деб атаган.

Ушбу фильмдан кейин Алишер Усмонов Навальнийга қарши ор-номус ва обрў ҳимояси тўғрисида даъво берганди.

Суд давомида Навальный ҳеч нарсани ўчирмаслигини маълум қилган.

Судда Усмоновнинг ўзи иштирок этмади. Навальный Усмонов даъвоси бўйича гувоҳликка Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва бош вазир ўринбосари Игорь Шуваловни чақирилишини сўради, аммо бу сўров рад этилди.

«У сизга шунчаки Димон эмас». Медведевнинг «махфий империя»си фош этилди

Навальный Медведевни жиддий айблади. Ишда Алишер Усмонов ҳам бор