Шу йилнинг 25-31 май кунлари оралиғида Тошкент чорраҳаларига ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 7564та қоидабузарликлар аниқланган. ЙҲҚни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида шу муддат давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари 18 минг 724та қоидабузарликни қайд этиб, тегишли маъмурий баённомаларни расмийлаштирган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот брифингида маълум қилинди.

Камера ва радарлар орқали аниқланган қоидабузарликка доир рақамлар қуйидагичани ташкил этган:

•  3934 та сфетофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш;
•  3630 та тезликни белгиланган меъёрдан ошириш

Ҳафта давомида 20та ЙТҲ содир бўлган, ҳалок бўлганлар 1 нафарни, жароҳатланганлар 26 нафарни ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврида 34 та ЙТҲ юз берган, уларда 4 нафар инсон  ҳаётдан кўз юмган, 33 киши тан жароҳати олган. 2017 йил 15 март куни кузатув камералари жорий этилгандан сўнг ЙТҲлари сони 247тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101тага, ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 32 нафарни ташкил этиб, 23тага, тан жароҳати олганлар сони 286 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 121тага камайган.