Жасурбек Иброҳимов ўлимига алоқадорлиги гумон қилинаётган шахс 10 йилга қамалиши мумкин

Жамият 04 Июнь 2017 140376

Тошкент шаҳар ИИББ коллеждошлари томонидан калтакланганидан сўнг ҳаётдан кўз юмган Жасурбек Иброҳимов иши юзасидан расмий ахборот берди.

«2017 йил 3 май куни тахминан соат 14:00 ларда Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Махамад ўғли Ибрагимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилган хабарномада.

Ҳозирда бошқа шахсларнинг мазкур жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тергов ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Боровский номидаги коллежнинг 2-курсида таълим олувчи Жасурбек Иброҳимов 1 июнь куни касалхонада вафот этди.

Маълумотларга кўра, у 3 май куни коллеждошлари томонидан қаттиқ калтакланган, шундан сўнг касалхонага тушган.

Шифокорлар жабрланувчини беш марта операция қилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Айни вақтда калтаклаган безориларни жазолашни сўраб петиция бошланган.

Жасурбек Иброҳимовни калтаклаган безориларни жазолашни сўраб петиция бошланди

Кўпроқ янгиликлар