"Легия" Польша чемпионатининг сўнгги турида ўз уйида "Лехия" билан дуранг ўйнаб, қаторасига иккинчи бор мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. 

"Легия" мусобақа якунига кўра "Ягеллония", "Лех" ва "Лехия"ни 2 очкога ортда қолдирди. 

"Ягеллония" ва "Лех" сўнгги турда ўзаро тўқнаш келиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. 

"Легия" ўз тарихида 12-бор Польша чемпионлигини қўлга киритди.