АҚШ Сенати Тел-Авивдаги элчихонани Ал-Қудсга кўчириш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди

Жаҳон 06 Июнь 2017 3640
Фото: РИА Новости

АҚШ Сенати 5 июнь куни АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Ал-Қудсга кўчириш ҳамда араб-исроил можаросини «икки давлат» тамойили асосида тартибга солишга чақирувчи резолюяцияни қабул қилди.

Ҳужжат учун 100 сенатордан аксарияти овоз берди.

«Ал-Қудснинг қайта бирлашганлигининг 50 йиллиги» деб номланган ушбу резолюцияга таърифда қайд этилишича, ҳужжат «америкаликларнинг азалий икки партияли сиёсатини тасдиқлаб, Ал-Қудснинг доимий мақоми томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилиниши лозим бўлган масала сифатида қолиши»ни билдиради.

Ҳужжат, шунингдек, 1995 йилда қабул қилинган ва АҚШ элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришни назарда тутган қонун меъёрларини ҳам тасдиқлайди.

Сенатнинг резолюцияси мажбурий характерга эга эмас, бироқ АҚШнинг олий қонунчилик органининг қўйилган масалага позициясини ойдинлаштиради.

1967 йилги Олти кунлик урушда Исроил ғалаба қозониши натижасида шарқий Ал-Қудс устидан назоратни қўлга киритади, сўнгра уни Ўрдун дарёсининг ғарбий соҳилидан қонуний ажратиб, бирлашган Ал-Қудс устидан ўз суверенитетини эълон қилади. Фаластинликлар бу қарорни тан олишмайди ва шаҳарни ўз пойтахтлари деб ҳисоблашади. 

Конгресс 1995 йилда АҚШнинг Тел-Авивдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчириш ҳақида қонун қабул қилади, бироқ шаҳар мақоми баҳсли бўлганлиги сабабли президентлар ҳар ярим йилда бу қарорни амалга оширишни кейинга суриш ҳақида ҳужжат имзолаб келишади.

Июнь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп гарчи илгарироқ АҚШ элчихонасини Ал-Қудсга кўчириш истаги ҳақида баён қилган бўлса-да, элчихонани яна ярим йил Тел-Авивда сақлашга қарор қилганини эълон қилган. 

Араб-исроил можаросини «икки давлат» тамойили асосида тартибга солиш режасига АҚШнинг аввалги маъмуриятлари томонидан оғишмай амал қилиб келинган. Бироқ Трамп ҳокимият тепасига келгач, у бу тамойилга содиқ қолмаслигини айтиб ўтган эди. Трамп май ойида Ал-Қудс ва Байт Лаҳмга қилган ташрифи чоғида исроилликлар ва фаластинликлар тинчлик сулҳи ҳақида келишиб олишларига ишонишини таъкидлаб, уларга бу борада ёрдам беришни ваъда қилган эди. У ҳар икки томоннинг можарони тартибга солиш бўйича мажбуриятлари борасида розилигини олганини ҳам айтиб ўтган. Бироқ президент тинчлик ташаббусини конкретлаштиришдан усталик билан қочиб қолган эди. 

Эслатиб ўтамиз, БМТ АҚШнинг элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришни кейинги суриш ҳақидаги сўнгги қарорига «оқилона» деб таъриф берган эди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар