Ҳиндистоннинг молиявий ва корпоратив ишлар бўйича кичик вазири Аржан Рам Мевал уяли алоқа сигналини тутиб, ўз ёрдамчиларига қўнғироқ қилиш учун нарвонга кўтарилишига тўғри келди.

"Синьхуа" ахборот агентлигининг маълум қилишича, вазир қишлоқлардан бирига ташрифи вақтида маҳаллий аҳолидан нобарқарор уяли алоқа сигнали борасида шикоятлар олган. У жойнинг ўзида масъул шахслар билан боғланиб, қишлоқ аҳолисига бу муаммони ҳал қилишда ёрдам бермоқчи бўлган. Бироқ у уяли алоқа сигналини ушлай олмаган.

Қишлоқ аҳолиси эса Мевалга сигнални тутиш учун юқорироққа кўтарилишни таклиф қилиб, унга дарахтга суяб нарвон қўйиб берган.