Теҳрондаги оятуллоҳ Хомейни мақбарасига  ҳужум қилганлардан бири худкуш террорчи бўлган. FarsNews хабарига кўра, у ўзини мақбара ичида портлатиб юборган.

Mehr агентлиги хабарига кўра, бу ҳужум вақтида 5 киши жароҳатланган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаяпти.

Мақбарага ҳужум қилган икки киши қўлга олингани айтилмоқда.

Бугун, 7 июнь тонгида Эрон парламентига ҳам ҳужум уюштирилди. Охирги хабарларга кўра, ҳужум қилганлар сони 3 киши бўлиб, улар бир кишини ўлдирган, 10га яқин кишини жароҳатлаган ва одамларни гаровга олган.