«Ювентус» Аллегри билан янги шартнома тузди

Спорт 07 Июнь 2017 4701

«Ювентус» бош мураббий Массимилиано Аллегри билан шартномани янгилади. 49 ёшли италиялик мутахассис билан янги келишув 2020 йилга қадар мўлжалланган.

Аллегри «Ювентус»ни 2014 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа уч марта Италия чемпиони бўлди (2015, 2016, 2017), битта Италия Суперкубоги  (2015) қўлга киритди ва икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди (2015, 2017).

Аллегри билан «Ювентус» ўзининг чемпионлик сериясини олти йилга етказди. Туринликлар охирги марта A Серияда 2010/2011 йилги мавсумда чемпион бўлмаганди.

Ўтган 3 мавсумда «Ювентус» миллий чемпионат доирасидаги 114 учрашувдан 84тасида ғалаба қозонган, бу ўйинларда ўртача 2,36 очко олинганини англатади. Жамоа бу ўйинлар давомида 224 гол уриб, 71 гол ўтказган.

Аллегри мураббийлик фаолияти давомида «Гроссето», «Лечче», «Сассуоло», «Кальяри» ва «Милан» жамоаларида ишлаган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20250 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49375 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1309 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 594 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1947 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1398 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2207 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2483 Технология
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3516 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 14639 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар