2016/17 йилги мавсумда «Сельта»ни бошқарган Эдуардо Бериццо «Севилья» бош мураббийига айланади. Аргентиналик ушбу 47 ёшли мутахассис билан икки йиллик шартнома имзоланган. 

«Севилья»нинг аввалги устози Хорхе Сампаоли аввалроқ Аргентина термасига бош мураббий этиб тайинланганди. У ўтган мавсумда андалусияликлар билан Испания примерасида тўртинчи ўринни эгаллаганди.

«Сельта» ва Бериццо Испания чемпионатида 13-ўринни эгаллади, шунингдек, Европа лигаси ярим финалига чиқди.