13 июнь куни юқори даражадаги «Марказий Осиё – БМТ» мулоқотида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ расмий сайти берган хабарга кўра, суҳбат чоғида шу йилнинг март ва май ойларида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари давомида эришилган келишувлар ижросининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилган.