Алихонов: “Ахборот” дастури янги кўринишда сақлаб қолинади

Жамият 14 Июнь 2017 8370

14 июнь куни Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. У “O’zbekiston 24 : ахборот маконидаги янги истиқболлар” мавзусида ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган Кун.uz мухбирининг маълум қилишича, “O’zbekiston” телерадиоканалининг “Ахборот” дастури янги форматда сақлаб қолинади. 

“Ахборот” дастури тақдири бизларни томошабинлардан камроқ ташвишлантираётгани йўқ. Унинг келгуси тақдирига биз бефарқ эмасмиз, шу сабабли биз бу дастурни сақлаб қоламиз”, – деди сессияда иштирок этган ЎзМТРК раиси биринчи ўринбосари Бобир Алихонов. 

Янгиликлар дастури “O’zbekiston 24” ва “O’zbekiston” телерадиоканалларида бир вақтда эфирга узатилади. Бироқ, дастурнинг ўзи “O’zbekiston 24” телерадиоканали тасарруфига ўтади ва ушбу телерадиоканал томонидан тайёрланади. 

Алихоновнинг қўшимча қилишича, “ушбу дастур 10лаб йиллар мобайнида аҳолининг кенг қатлами кузатиб келган асосий дастур бўлган”. Шу сабабли, у янги ташкил этилаётган телерадиоканал дастурларида сақлаб қолинади. 

ЎзМТРК раиси биринчи ўринбосарининг қайд этишича, «Ахборот» дастури кўриниши бироз ўзгарган шаклда сақлаб қолинади. Аммо, унинг «моҳияти ўзгармайди».

«Эҳтимол бу куннинг якуний янгиликлар дастури сифатида ўзбек ва рус тилларида эфирга узатиладиган «Ахборот 24» дастури бўлар», – деб қайд этди Алихонов.

Бундан ташқари, Алихонов “Таҳлилнома” кўрсатуви тақдирига ҳам ойдинлик киритиб, яқин орада янги телерадиоканалда унга ўхшаш кўрсатув пайдо бўлишини таъкидлади. 

Маълумки, аввалроқ, ЎзМТРК телерадиоканалларидаги “Ахборот”, “Таҳлилнома”, “Давр”, “Пойтахт” ва бошқа янгиликлар дастурлари тугатилиши, уларнинг ўрнида бир кунда 24 соат мобайнида эфирга узатилувчи “O’zbekiston 24” телерадиоканали ташкил этилиши ҳақида хабар қилинган эди. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар