"Шўртангаз" кимё мажмуаси қуввати 125 минг тоннадан 500 минг тоннагача оширилади

Ўзбекистон 15 Июнь 2017 5601

Халқаро Пресс-клубда "Ўзбекнефтгаз" фаолияти, унинг режалари ва амалга оширилаётган лойиҳаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда соҳанинг бир қатор етакчи вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Мутахассислардан бири "Шўртангаз" кимё мажмуига алоҳида тўхталди. 

"Лойиҳаларни тилга олганда яна бир лойиҳага тўхталмай иложимиз йўқ. Бу "Шўртангаз" кимё мажмуасини қувватларини ошириш лойиҳаси. Мазкур лойиҳа жуда кўп музокараларга сабаб бўлди, чунки биринчи марта лойиҳани бошлаганимизда унинг қуввати бор-йўғи 75 минг тоннага оширмоқчи эдик. Зеро "Шўртангаз" кимё мажмуасининг бугунги қуввати 125 минг тоннани ташкил этади. 

Президентимизнинг ташаббуси билан шу заводга хомашё сифатида UzGTL заводидан чиқадиган синтетик нафтани хомашё қилиб йўналтириш таклифлари ўрганиб чиқилди. Биз хорижий давлатлар экспертлари, қолаверса, ўзимизнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг етук академикларини жалб қилган ҳолда мазкур лойиҳани ўрганиб чиқдик.

Бунинг натижаси ўлароқ,  синетик нафта "Шўртангаз" қувватини ошириш учун энг  мақбул хомашё сифатида тан олинди ва у "Шўртангаз" кимё мажмуаси қувватларини 125 минг тоннадан 500 минг тоннагача ошириш имкониятини берди", - дейди "Ўзбекнефтгаз" бошқарув раиси ўринбосари. 

Таъкидлаш жоизки, "Шўртангаз" заводи 2001 йилда ишга туширилган ва унинг орқасидан қанчадан-қанча янги корхоналар ишга тушган ҳамда кўплаб кишиларни иш билан банд қилган.

Кўпроқ янгиликлар